Ўзбек санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
25 Август 2020
63881Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова бугун, 25 август куни 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Актриса бир ойдан буён коронавирус-пневмония хасталигидан даволанаётган эди.
Дилбар Икромова театр саҳнасида кўплаб эсдақоларли роллар ижро этди. Биргина "Келинлар қўзғалони" спектаклидаги роли уни санъат соҳасида шуҳрат қозонишига катта хизмат қилди.
Дилбар Икромова 1947 йилнинг 17 июль куни Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида таваллуд топган. 1970 йилда собиқ Театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган.
1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2001 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган. 2014 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари актрисанинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси