Ўзбек мусиқа санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
17 Январь 2021
84495Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хоразмлик хонанда Раҳматжон Қурбонов 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хабар берди.
Раҳматжон Қурбонов 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган. Отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ўрганган.
Ижодкорнинг фидойи меҳнатлари муносиб тақдирланиб “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари хамда “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.
Узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритди. «Лазги» ансамблига раҳбарлик қилди. Бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмалар муаллифи. Р.Қурбонов бугунги кунда Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, 2019 йил охирларида Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов таваллудининг 60 йиллиги ва Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилоят бўлимининг “Эслашарлар бир кун келиб бизларни ҳам” деб номланган ҳисобот концерти бўлиб ўтган.
QALAMPIR.UZ жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси