Ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш қайта йўлга қўйилди
Жамият
−
11 Август 2021
4569Бугун, 11 августдан бошлаб Ўзбекистонда аҳолини ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозаси билан эмлаш қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 9 августидан бошлаб аҳолини ўзбек-хитой вакцинаси билан фақат бир дозада эмлашга қарор қилинганди.
Ўз навбатида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасини олганларнинг 50 фоизи иккинчи дозани олишга, 70 фоизи учинчи вакцинани олишга келмаган.
“Шунинг учун аҳолининг кўпроқ қисмини қамраб олиш мақсадида олиб келинган вакциналарнинг барчаси бир ҳафта давомида биринчи дозаси билан эмлаш учун ишлатилади”, дея тушунтириш берганди Нурмат Отабеков.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойидан бошлаб Ўзбекистонга Хитойдан ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси олиб келина бошланди. Шундан бери деярли ҳар ой Ўзбекистонга 1 миллион дозадан ўзбек-хитой вакцинаси келтирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь