Ўзбек-қозоқ чегарасида жиноий гуруҳ қўлга олинди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятининг Қозигурт божхона постида контрабанда ва ноқонуний миграцияни ташкил қилиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди.

Гумонланувчилар божхона постидаги коррупция алоқаларидан фойдаланиб, “воситачилик хизмати” кўрсатиш ниқоби остида сохта ҳужжатларни қўллаган ҳолда товарларни ноқонуний олиб киришни тизимли равишда амалга ошириб келган.

Битта юк машинасининг тўсиқсиз кириши ва чиқиши учун ташилаётган юкка қараб 200 минг тенгегача тўлов ундирилган. Бу эса ўз ўрнида товарлар нархининг ошишига таъсир қилган. Божхона постидан кунига 150 тагача транспорт воситаси ўтказилган.

Бундан ташқари, жиноятчилар қўшни давлат фуқароларининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишлари учун жиноий ҳимояни таъминлаган. Тезкор ходимлар бутун жиноий схемани аниқлаб, ҳужжатлаштирди.

Шу билан бирга, тинтув ўтказилиб, катта миқдордаги пул, ўқотар қурол ва совуқ қурол, “қора касса” ёзувлари, чет эл фуқароларининг паспортлари, махсус техника воситалари олиб қўйилган.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Айбдорларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

692

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг