Ўзбек-қирғиз чегарасида ўқ узилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистоннинг “Ала-Бука” чегара отряди чегарачилари контрабандачилар билан тўқнашувда қурол ишлатди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ақси районининг Таза-Сув ҳудудида ҳарбий хизматчилар майда шохли ҳайвонлар подасини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган бир гуруҳ шахсларни – 50 га яқин Қирғизистон фуқаросини аниқлаган. Бу вақтда чегаранинг нариги томонида контрабандачиларнинг шериклари кутиб туришган.

“Қонунбузарлар чегарачиларнинг қорамолларни олиб ўтишни тўхтатиш тўғрисидаги талабларини эътиборсиз қолдирган. Чегарадан қўйларни ноқонуний ҳайдаб ўтишнинг олдини олиш ва можаронинг кучайишига йўл қўймаслик мақсадида ҳарбий хизматчилар қурол ишлатиб, ҳавога уч марта огоҳлантирувчи ўқ узган. 

Кейинроқ ўша ҳудудда чегарачилар Hyundai автомобилига 16 бош қўйни Ўзбекистонга олиб ўтиш учун ортиб кетаётган қирғизистонликни қўлга олди”, дейилади Чегара хизмати хабарида.

Департамент айни вақтда Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг мазкур участкасида вазият барқарор эканлигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2527

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг