Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради
Жамият
−
18 Январь 2022
20561Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзоси Бахтиёр Назаров 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 18 январь куни академик, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим Бахтиёр Аминович Назаров 77 ёшида вафот этган.
Маълумот ўрнида, Бахтиёр Назаров Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, илмий котиб (1969-72; 1979-83), директор (1986—90), бўлим мудири (1996 йилдан), Ўзбекистон Фанлар академияси Бош илмий котиби ўринбосари (1973— 79), вице-президент вазифасини бажарувчи (1999—2000), Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси (1990—92), Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (1992—94), “Ўзбек тили ва адабиёти” журналининг бош муҳаррири (1986-94) бўлиб ишлаган.
У 2000 йилда Фанлар академияси академиги этиб сайланган.
Бахтиёр Назаровнинг илмий ишлари XX аср ўзбек адабиёти тараққиёти, хусусан, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқа масалаларига бағишланган. Тадқиқотларида Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳорати ўрганилган. Ойбекнинг 20 жилдли Мукаммал асарлар тўпламини нашрга тайёрлашда катнашган.
Шунингдек, у янги типдаги дарсликлар (ўрта мактабнинг 9, 11-синфлари учун “Ўзбек адабиёти”, олий мактаб учун “XX аср ўзбек адабиёти тарихи”)нинг муаллифларидан бири.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь