Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Ҳамза номидаги Давлат мукофоти совриндори, филология фанлари доктори, профессор, катта адабиётшунос олим, Умарали Норматов 91 ёшда вафот этди.

Умарали Норматов 1931 йил 3 январда Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. 1957 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тугатган.

ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг ўзбек адабиёти кафедрасида катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири, 2001 йилдан кафедра профессори бўлиб ишлаган.

Илмий фаолиятида реализм масалалари, ХХ аср ўзбек адабиёти, адабий жараён ҳамда адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, Абдулла Қодирий, Шукур Холмирзаев, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов каби ижодкорларнинг асарлари билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин эгаллайди.

Олим “Насримиз уфқлари” (1978), “Қалб инқилоби” (1986), “Қодирий боғи” (1996), “Умумбахш тамойиллар” (2000), “Қаҳҳорни англаш машаққати” (2000) каби китоблар муаллифидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг