Ўзбек футзали тўлиқ рақамлаштирилмоқда

Спорт

image

Ўзбекистонда футзални тўлиқ қамраб олиши кўзда тутилган платформа ишга тушди. Ушбу платформа фаолияти Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

“Рақамли платформа футзалчилар портфолиосини шакллантиришга кўмак беради ҳамда уларнинг карьера бўйлаб ўсишига ҳисса қўшади. Шундан келиб чиқиб, трансферлар масаласида скаутлар учун яхшигина қулайлик бериши режалаштирилаётган контентдан нафақат ташриф буюрувчилар, балки спортчиларнинг ўзи ҳам манфаатдор дейишимиз мумкин. Эндиликда мамлакат футзалининг Олий ва Биринчи лигаси, кубоги, Суперкубоги, U-18 чемпионати каби мусобақалар мазкур платформада тўлиқ ёритиб борилади. Платформа, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги йиғинлар, ўртоқлик ва расмий ўйинларни ҳам ўзида акс эттиради. Қўшимчасига, ҳаваскорлар футзали мусобақалари секин-аста ундан ўрин олади”, дейилади манба хабарида.

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам янги платформа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Лига ҳам, футбол ҳам футзал мусобақаларини ўтказиб келади. Моҳияти яқин бўлсада, улар аслида бошқа-бошқа спорт турлари. Шундан келиб чиқиб, бизда футзал учун мустақил сайтни ишга тушириш зарурияти мавжуд эди. Ва ниҳоят бунга эриша олганимиздан хурсандмиз. Ишонаманки, платформа яқин келажакда ўзбек футзалининг асосий ахборот манбаига айланади”, дейди Имомхўжаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг