“Ўзбекэнерго” маъмурий биноси сотилади. Ўрнида меҳмонхона қурилади

Жамият

image

“Ўзбекэнерго” АЖнинг собиқ маъмурий бино иншоотлари яхлит ҳолда савдога қўйилди. У ҳақда , Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Иншшотлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан сотиляпти.

Тошкент марказида яхлит бино-иншоотларнинг бошланғич нархи 85 012 644 286,1 сўм.

Объектнинг инвестиция мажбурияти йирик мегаполисларда қўлланиладиган шаҳарсозликнинг илғор намуналари, замонавий қурилиш меъёрлари ва меъморий ечимларини ўзида акс этган, камида 200 ўринли замонавий меҳмонхона, савдо мажмуаси ҳамда кўнгилочар хизмат кўрсатиш марказини барпо этиш.

Шунингдек, танловда иштирок этиш учун топшириладиган тегишли ҳужжатлар билан бирга лойиҳани амалга ошириш концепцияси ҳам тақдим этилиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекэнерго

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг