Ўзбек аёллари нечта фарзанд кўришни истайди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда аёллар ўртасида оилада нечта фарзанд кўришни истаётганлари ҳақида сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровнома “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти томонидан ўтказилган.

Қайд этилишича, сўровномалар  жорий йилнинг 8 августдан 15 сентябрга қадар барча ҳудудларда, 15 та шаҳар, 33 та туман ва 204 та маҳаллада ўтказилган.

Олиб борилган тадқиқотга кўра, Ўзбекистондаги аёлларнинг 47,3 фоизи 4 нафар, 38,6 фоизи 3 нафар фарзандли бўлишни режалаштиришган.

Шунингдек, ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3 фоизи) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деб ҳисоблаган. Ушбу жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда кузатилган.

Маълум бўлишича, хотин-қизларнинг 64,4 фоизи ҳомиладорликдан сақланиш тўғрисида етарли даражада, 13,1 фоизи қисман хабардор, 22,5 фоизи умуман маълумотга эга эмас.

Бундан ташқари ҳар ўнинчи ҳолатда (9,3 фоизда) кузатилган исталмаган ҳомиладорлик ҳимояланиш воситалари тақчиллиги туфайли юзага келиши аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1797

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг