Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2022
26041Ўзбекистон ёзувчиси Собир Ўнар вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Собир Ўнар 58 ёшида вафот этди. Ёзувчининг вафотига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси адибнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради”, дейилади хабарда.
Собир Ўнар 1964 йилнинг 25 февралида Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги “Қувкалла” қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.
1986 йилдан бошлаб “Ёшлик” журналида адабий ходим сифатида фаолиятини бошлаб, бош муҳаррир даражасига кўтарилган.
Собир Ўнар асарлари республика нашриётларида 1984 йилдан буён чоп этила бошланган. У “Орзулар билан бурканган қишлоқ” (1989), “Узоқ далалар ортида” (1990), “Чамбилбелнинг ойдаласи” (2006), “Бибисора” (2011) китоблар муаллифи. Қорақалпоқ адиби Х.Тожимуродовнинг “Ов ҳангомалари” ҳамда турк ёзувчиси Бакир Юлдузнинг “Карбало фожиаси” қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.
LiveБарчаси