Расман: “Ўзавтосаноат” раиси Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрига ҳоким бўлди
Жамият
−
23 Март 2023
19678Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У бунга қадар, “Ўзавтосаноат” компанияси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шавкат Умурзоқов 1979 йилда туғилган. 2011 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг сентабригача Тошкент вилояти прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 2013-2018-йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаган.
16 январдан бошлаб, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
LiveБарчаси