“UzAvto Motors” автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

Жамият

image

“UzAvto Motors” заводи профилактика ишлари туфайли автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Иш режасига мувофиқ, 2019 йил 26 августдан бошлаб “UzAvto Motors” АЖ заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошланади.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида режали текшириш, асосий ва ёрдамчи технологик ускуналар ва бутловчи қисмлар, коммунал ва режали таъмирлаш ишлари олиб борилади.

“Тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъкидлаймиз. Режалаштирилган профилактика ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди”, дейилади компания хабарида.

Автомобиль ишлаб чиқариш 2019 йил 23 сентябрдан бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAvto Motors

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар