“UZAUTOMOTORS” ниятига етди. Нарх масаласидаги суд муҳокамаси ёпиқ ўтказилади

Жамият

image
Тошкентдаги учта йўл 10 кунга ёпиляпти north_east

Тошкентдаги учта йўл 10 кунга ёпиляпти

Бугун, 16 октябрь куни, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UZAUTOMOTORS” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид жорий йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд жараёни давом этди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу маъмурий иш судья Ғ.Давлатов раислигида кўрилмоқда.

Бугун суд ўз ишини очиқ суд мажлисида давом эттириб, дастлаб аризачи “UZAUTOMOTORS” АЖ вакили томонидан фикр билдирилган. Яъни жамиятда ўтказилган текширишга асос бўлган маълумотномани шакллантиришда нархлар нотўғри киритилгани, яъни мисол учун Ravon русумли автомобилнинг бошқа давлатлардаги савдо мажмуаларида 2015-2016 йиллардаги нархлари интернет тармоғидан асос сифатида олингани ҳамда МҚКҚ ҳузурида 3 та Махсус комиссия фаолият кўрсатса-да ушбу масала фаолият доирасига кирмайдиган Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилгани билдирилган.

Ушбу ҳолатга жавобан МҚКҚ вакиллари томонидан ўз эътирозларини билдириб, автомашиналарнинг нархи ҳақиқатдан ҳам интернет тармоқлари орқали олингани, шунингдек, ҳозирги кундаги нархлар ҳам ўрганилгани, бугунги кунда ҳам мазкур нархларни солиштириб кўриш мумкинлиги маълум қилинган.

МҚКҚда ҳақиқатан ҳам 3 та Махсус комиссия мавжудлиги ва амалдаги Низом талабига биноан ўз фаолиятини бошлаган комиссия бошқа комиссия фаолиятига боғлиқ масала кўрилганида ҳам ушбу ишни кўришни бошлаган Комиссия томонидан кўриб чиқилиши мумкинлиги белгиланганини маълум қилган. 

Шу билан бирга, тарафлар томонидан ариза юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирганидан сўнг, суд “UZAUTOMOTORS” акциядорлик жамияти томонидан келтирилган, яъни жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни тан нархи шакллантирилиши методикасини ёпиқ суд мажлисида ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани муҳокамасига ўтди.

Мазкур илтимоснома тарафлар ўртасида муҳокама қилинганидан сўнг, суд маслаҳатхонадан чиқиб, суд ажримини ўқиб эшиттирди.

Ушбу ажримга кўра, суд мажлисининг МҚКҚ томонидан ўтказилган текширишда жамиятда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни тан нархи юқори баҳоланганлиги тўғрисида кўрсатилган ҳолатларни муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида ўтказиш белгиланди.

Ёпиқ суд мажлисида суд муҳокамаси ўрнатилган тартибда давом этди ва тарафларнинг барча важлари тингланди.

Навбатдаги суд мажлиси жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми жорий йилнинг 19 август куни кўриб чиқилди. Иш охирида комиссия “UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UZAUTOMOTORS

Баҳолаганлар

952

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг