“UZAUTOMOTORS” автомобиллар нархини 3 млндан 19 млнгача туширади – комиссия қарори
Жамият
−
19 Август 2020
30456“UZAUTOMOTORS” АЖ автомобиллар нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Telegram’даги каналида хабар берди.
Бироз аввал, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун, 19 август куни кўриб чиқилаётгани, унда АЖдан вакил иштирок этмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ғаниевнинг қайд этишича, қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиллар нархларини ассоссиз оширганини тасдиқлаган. Унга кўра автомобиллар нархлари 3млн сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланган.
Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган.
Ғаниевнинг таъкидлашича, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш топшириғи берилган.
Депутат комиссия қарори мажбурий кучга эга эканини эслатади, компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши мумкинлигини эслатади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида "UZAUTOMOTORS” Damas ва Spark автомобилларининг нархини 21 фоизгача, Nexia, Cobalt ва Lacetti нархини 15 фоизгача оширган эди. Malibu 2, Tracker, Trailblazer, Equinox, Traverse ва Tahoe нархлари ўзгартиришсиз қолдирилган.
LiveБарчаси