“UzAutoMotors” 4 автомобилни сотиш бўйича шартнома тузишни тўхтатди

Жамият

image

“UzAutoMotors” компанияси 2022 йил 1 февралга қадар Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги шартномалар тузишни тўхтатди. Бу ҳақда компания расмий баёнотида айтилган.

“Ҳаммамизга маълумки, логистика муаммолари портлар ва темир йўлларда (контейнерлар 6 ойгача кечикади), шунингдек, бутун бўйлаб яримўътказгичларни этказиб беришда узилишлар дунё глобал автомобил саноатида узоқ давом этган инқирозга олиб келди.

Афсуски, бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмас.

Кечаю кундуз ишлаб чиқаришга қарамай, дилерларнинг барча саъй-ҳаракатлари ва Компания ходимларининг фидокорона меҳнатига қарамай, автосалонларда навбатлар тобора ортиб бормоқда”, дейилади расмий баёнотда.

Қайд этилишича, “UzAutoMotors” жамоаси октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида шартнома мажбуриятларини сифат жиҳатидан йўқотмасдан бажариш учун барча имкониятларни ишга солган. Аммо ҳар сафар компания вазиятни амалда енгиб, аввал етказиб берилмаган автомобилларни ишлаб чиқара олган ва деярли нормал иш ритмига қайтган.

“Бундай шароитда Компаниянинг бошқа бир йўли мавжуд эмас, бир қатор бошқа глобал автомобил ишлаб чиқарувчилардан ўрнак олишга, вақтинча, 20.12.2021 дан 01.02.22 гача муддатига Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатиб, барча куч-ғайратимизни олдиндан буюртма қилинган автомобилларни ишлаб чиқаришга қаратиш.

Айнан шу мақсадда завод белгиланган муддатда ишлайди. Бу қарорни қабул қилиш биз учун осон бўлмади, аммо ҳозирги шароитда компания аввал берилган буюртмалар бўйича автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзининг устувор вазифаси деб билади”, дейилади компания хабарида.

“UzAutoMotors” вақтинчалик янги автомобилга буюртма бера олмаган потенциал харидорларидан чин дилдан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1837

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг