UzAuto: Нурафшонда Наврўз сайли! Янгиланиш, меҳр-оқибат айёми халқимизни бирлаштиради
Бизнес
−
21 Март 2023
5342Наврўз гўзал шукуҳи, соф нафаси, соғинтириб келиши билан ўзгача. Ҳар гал гўё янгитдан кашф этилгандек. Баҳор фасли ва табиат уйғонишининг тимсоли, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш бу айёмни орзиқиб кутиш, баланд руҳ ва катта хурсандчилик билан нишонлаш эл-юртимиз учун олийжаноб анъанага айланиб қолган. UzAuto ҳомийлигида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида нишонланган тарихи неча минг йиллик ўтмишга бориб тақалувчи Наврўз шодиёнасида ана шу миллий урф-одатлар қайта тиклангандек бўлди.
Наврўз тантанаси бирдамлик ва ризқ-рўз байрами. Нурафшон шаҳрида жойлашган “Nurafshon avto centrе” дилерлик маркази ёш-у катта, болалар ўйин-кулгуси, қувончи ва завқи билан ҳар галгидан-да гавжум. Шодиёна муносабати билан мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 100-га яқин оилалар учун байрам дастурхони ёзилиб, Наврўзнинг шоҳона таоми – сумалак, ош, кўк сомсалар пиширилди ҳамда уларга тортиқ қилинди. Буларнинг ҳаммаси аҳолини янада жипслаштириш, бир-бирларига нисбатан меҳр ва мурувватни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳайрли ташаббусдир.
Тадбирни UzAuto бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ва Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Салиев очиб бериб, барчани яшариш ва янгиланиш ва эзгу ниятлар айёми Наврўзи олам билан самимий табрикладилар.
“Наврўз - халқимиз маънавиятининг ажралмас қисми саналади. Шу боис ҳам нафосат тимсоли бўлган ушбу байрамни барчамиз орзиқиб кутамиз. Давлатимиз раҳбари бу байрамни ўзгача рухда ўтказиш мақсадида қабул қилган Қарорларида халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этади. Сизларни ушбу байрам билан самимий муборакбод этаман. Мана шу қутлуғ кунда сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилаймиз. Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, фаровонлик ва қут-барака олиб келсин.– дейди Шавкат Умурзаков.
Неча юз йиллик анъана ва қадриятларимиз, миллий куй-қўшиқларимиз, турли ўйинлар-у томошалар айни баҳор таровати билан янада жозибали. Хонандалар томонидан ижро этилган баҳор, ёшлик ва Наврўзни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганлар қалбини ҳам баҳор осмонидай беғубор қувончларга тўлдирди. Шоу дастурлар барчага чинакам байрам кайфият улашди. Ҳар бир намойишда юртимизга ўз ҳусни тароватини кўз-кўз этиб келган баҳор нафасини туйиш мумкин.
Тадбир якунида “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси “Аёллар”, “Ёшлар”, “Темир”, “Меҳр” дафтарларига киритилган ҳамда бошқа ижтимоий эҳтиёжманд аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот ўтказди.
Қолаверса, Наврўз шодиёнаси муносабати билан кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди, қариялар, ногиронлар, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олинди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси