”UzAuto Motors“ Туркманистонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман форуми доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Turkmenistan Motors” АЖ Туркманистон ҳудудида автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида меморандум имзолади

Туркманистон томон мамлакатда Ўзбекистон билан ҳамкорликда транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдиришди.

Ушбу Меморандум доирасида “Turkmenistan Motors” АЖ ишлаб чиқариш объектларида “UzAuto Motors” АЖ автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузиш режалаштирилган. Бу йўналишдаги ҳамкорлик Туркманистонда автомобиль компонентларини ишлаб чиқаришни ва экспорт бозорларига сотишни ташкил қилишни ҳам назарда тутади.

Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ тизимига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бошқа транспорт воситалари (пикаплар, юк машиналар ва автобуслар), қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Қайд этилишича, бу келишувни амалга ошириш Туркманистонга янги иш ўринларини яратиш, ЯИМ таркибида саноат улушини кўпайтириш, экспорт бозорларига чиқиш, аҳолини халқаро сифатли автомобиллар билан таъминлаш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг