“Ўзатом”га янги директор тайинланди

Жамият

image

Энергетика вазирлиги тизимига бир неча раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Унга кўра:

  • Баҳром Мансуров Маматмуратович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида иш бошлади.
  • Илҳом Неъматуллаев Анварович вазирлик ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига киришди.

Баҳром Мансуров 1987-1992 йилларда Украинанинг Ивано-Франковск нефт ва газ институтида ўқиган. 1992-1998 йилларда эса “Шўртангаз” газ конлари бошқармаси “Шўртан” кони кузатувчиси, технология бўлими муҳандиси, бутлаш бўлими бошлиғи бўлган. Бир қанча йиллар “Ўзбекнефтгаз”, “Шўртан газ кимё мажмуаси”да бир қанча раҳбар лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан Энергетика вазирлиги хузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Илҳом Неъматуллаев эса Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг