Ўз ходимлари томонидан коррупцияда айбланган илмий-амалий Марказ Тошкент филиали мансабдорларига жиноий иш очилди
Жамият
−
21 Февраль 2021
16991Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ ходимларининг муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаат тарқалди. Ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилган.
Ушбу видеомурожаатда бир гуруҳ шифокорлар филиал директори ва унинг қўл остидаги бир неча шахсларни коррупция ва таъмагирликда айблаганини кўриш мумкин.
Аниқланишича, жорий йил 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь