Уйсиз миллиардер “Йил одами” деб топилди

Олам

image

Американинг Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск “Time” журнали томонидан 2021 йил одами деб эълон қилинди. Бу ҳақда бугун, 13 декабрь куни журналнинг YouTube каналидаги кўрсатувда маълум қилинди.

“Бу одам Ер сайёрасидаги ҳаётга ва, эҳтимол, ундан ташқаридаги ҳаётга ҳам фавқулодда таъсир кўрсатади. Иқлим ўзгаришининг экзистенсиал инқирозидан тортиб, ижтимоий тенгсизликкача, ҳеч ким бу йилги мавзуларни 2021 йил одамидан яхшироқ ифода этолмади. Бу - Илон Маск”, дея эълон қилди журнал бош муҳаррири Эдвард Фелцентал.

Жумладан, журнал Маскнинг “уйи йўқлигини ва бойлигини сотаётганини”, “орбитага сунъий йўлдошларни олиб чиқиб, Қуёшни бўйсундираётганини”, “ёқилғига муҳтож бўлмаган ҳайдовчисиз автомобиллар яратаётганини” таъкидлаб, миллиардер “ бармоғи учи билан бозор нархларини кўтариб ёки тушиб кетишга сабаб бўлиши” мумкинлигини қайд этган.

Илон Маск Американинг Tesla ва SpaceX компаниялари директори ва дунёдаги иккинчи бадавлат одам сифатида ижтимоий тармоқ янгиликларидаги марказий шахс бўлди. Жорий йилнинг 12 декабридаги савдолар якунида Маскнинг умумий бойлиги қиймати 265,4 миллиард долларни ташкил қилди, бу Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос бойилигидан қарийб 70 миллиард долларга кўп. “Forbes” миллиардерлар рейтингига кўра, 1 ноябръ куни Маск тарихда бойлиги 300 миллиард доллардан ошган биринчи одам бўлди.

Маълумот ўрнида, ўтган йили ушбу шарафга АҚШ Президенти Жо Байден ҳамда унинг афро-америкалик вице-президенти Камола Харрис муносиб кўрилган эди. 2019 йилда эса бу унвон экологик фаол Грета Тунбергга насиб этган.

Бундан ташқари журнал “Йил қаҳрамонлари” номинацияси учун “Мўжизакорлар” деб номланган COVID-19 вакциналари устида ишлаган тадқиқотчиларни муносиб кўрди. Журнал муқовасида пандемия даврида бир нечта вакциналарни ишлаб чиқишда муваффақият қозонган тўрт нафар олим: Каталин Карико, Барни С. Грем, Киззмекиа Корбет ва Древ Вайсман тасвирланган.

Шунингдек, “Time” жорий йилнинг 9 декабръ куни гимнастикачи Симон Билесни "Йил спортчиси" ҳамда америкалик 18 ёшли қўшиқчи Оливия Родригони  "Йилнинг энг яхши санъаткори" деб эълон қилди.

Барно Дусиярова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made