Уй ҳайвонларини идентификация қилиш хизмати учун тўловлар миқдори белгиланди
Жамият
−
29 Август 2019
4469“Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом”ни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу Низомга асосан, идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвонларнинг эгаларидан ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари белгиланди.
Идентификация қилиш шартномага асосан амалга оширилади.
Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
- ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи – 4 460 сўм;
- ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 фоизи – 3 345 сўм;
- ҳар бир ит ва мушуклар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи – 2 230 сўм.
Идентификация учун тўлов туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари ҳисобварағига, нақд пул ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.
Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати бепул берилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларни идентификация қилиш – бу биркалаш, тамғалаш, жетонлаш ва чип ўрнатиш орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган индивидуал рақам бериш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштиришдир.
LiveБарчаси