Ўйин вақти чақмоқ уриши оқибатида 4 аёл вафот этди

Спорт

image

Колумбияда футбол ўйини вақтида 4 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “El Espectador” нашри хабар берди.

Манбага кўра, воқеа 9 февраль куни Колумбиянинг Кахибио туманида жойлашган Эль Реаль ҳудудида содир бўлган. Оқибатда 4 нафар аёл ҳалок бўлди, яна 2 киши жароҳат олган.

Ўйин бошидан ёмғир ёға бошлаган. Кўпчилик томошабинлар ичкарига киришга улгурган, баъзилари эса ташқарида қолиб кетган. Ҳалок бўлганлар ёмғирдан сақланиш учун дарахт остига ўтган. Чақмоқ айнан ўша дарахтга урилган. Табиий офатлар бўйича бошқарув вакиллари воқеа оқибатларини баҳолаш учун мутахассислар гуруҳини юборганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, перулик футболчи чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Колумбия чақмоқ уриши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг