“Уйига” қайтган Роналду илк ўйиндаёқ гол урди (видео)

Спорт

image

Бугун, 11 сентябрь куни Англия Премьер лигасининг 4-тур ўйинларига старт берилди. 

“Манчестер Юнайтед”га қайтган Криштиану Роналду илк ўйиндаёқ, “Олд Траффорд”да гол уришга муваффақ бўлди.

У “Ньюкасл” жамоасига қарши ўтаётган баҳснинг 47-дақиқасида дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очди. Ушбу вазиятда Мейсон Гринвуд дарвоза томон зарба йўллади ва рақиб посбони тўпни қўлидан чиқариб юборди. 

Роналду 12 йиллик танаффусдан сўнг, “қизил иблислар” либосида майдонга тушди. 

Эслатиб ўтамиз, Португалиялик футболчи клублар сафида 48 марта хет-трик қайд этган. У илк марта 2008 йилда айнан “Ньюкасл” дарвозасини 3 бор ишғол қилган.

Маълумот учун, МЮ 3 турдан сўнг, 7 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. “Оқ-қоралар” эса атиги 1 очко билан 17-ўриндан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг