Уйга, Россияга хуш келибсиз! – Медведев референдум натижалари ҳақида

Олам

image

Ўзини Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдум натижалари бу ҳудудларнинг Россияга қайтарилишидан дарак бермоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида ёзди. 

“Референдумлар якунланди. Натижалар аниқ. Уйга, Россияга хуш келибсиз!”, дейди Медведев. 

Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича референдумлар 23 сентябр куни бир вақтнинг ўзида тўртта минтақада –ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида бошланди. Айни пайтда барча ҳудудларда овоз бериш якунланди, овозлар санаб чиқилмоқда. Минтақавий сайлов комиссиялари маълумотларига кўра, овоз берганларнинг аксарияти ушбу ҳудудларни Россия Федерацияси таркибига субъект сифатида киритиш тарафдори бўлган.

Россия Федерациясидаги сайлов участкаларидан олинган натижалар

100% протоколларни қайта ишлаш натижалари бўйича ДХРнинг Россияга қўшилиши 98,69% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди. 

Протоколларнинг 100% қайта ишланиши натижасида ЛХРнинг Россияга қўшилиши 97,93% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди. 

100% протоколларни қайта ишлаш натижалари бўйича Запорожье вилоятининг Россия Федерациясига кириши 97,81% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди. 

100% протоколларни қайта ишлаш натижалари бўйича Херсон вилоятининг Россия Федерацияси таркибига кириши 96,75% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев референдум

Баҳолаганлар

735

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг