УЕФА президенти Евро-2020 формати ташкилотнинг хатоси эканини тан олди

Спорт

image

Европа чемпионатининг 60 йиллик юбилейига бағишлаб, 2020 йилги мусобақа қитъанинг ўн битта мамлакатида ўтказилиши режалаштирилган эди. Терма жамоалар ва уларнинг мухлислари учун ноқулайлик туғдирган регламент УЕФАдаги ташкилотчиларнинг хатоси экани тан олинди. 

“Евро-2020 мухлислар учун адолатсиз, жамоалар учун жуда қийин ўтди, чунки улар мусобақа давомида жуда катта масофани босиб ўтишлари керак эди”, дейди УЕФА президенти Александр Чеферин BBC нашрига берган интервьюсида.

Мусобақа давомида Швейцария энг узоқ — 15 485 километр, Шотландия эса энг қисқа — 1108 километр масофани босиб ўтган. Чефериннинг таъкидлашича, бундай лойиҳа ортиқ қўллаб-қувватламанйди ва амалга оширилмайди. 

“Бир кун Римда, бошқа куни Бокуда, кейинги бир неча кун ичида эса, камида тўрт ярим соатлик парвозларни амалга ошириш мухлислар учун адолатдан эмас. Бу мен президентликка сайланишимдан олдин қабул қилинган формат эди ва мен уни ҳурмат қилишга мажбурман. Бу қизиқ ғоя, лекин уни амалга ошириш қийин. Менимча, буни энди такрорламаймиз”, дея Чеферин ўз фикрини якунлади.

Учрашувлар Лондон, Глазго, Амстердам, Копенгаген, Санкт-Петербург, Севиля, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест ва Будапештда бўлиб ўтди. Навбатдаги Европа чемпионати эса 2024 йилда Германия яшил майдонлари ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Евро-2020 мусобақаси давомида футболчилар аллақачон автоголлар (11) ва амалга оширилмаган пенальтилар (8) сони бўйича антирекорд қайд этиб бўлишди. Финал учрашуви жорий йилнинг 11 июнь куни Лондондаги “Уембли” стадионида Англия ва Италия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

УЕФА Италия Англия Евро-2020 Александр Чеферин Евро-2024

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг