Уй-жой сотиб олиш учун субсидия бериш муддати узайтирилди

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 537-сон қарор қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4, 5-бандларига ўзгартиришлар киритилди:

4-б.: Турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилади. Бунда сотиб олинадиган турар жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 25 фоизи миқдорида ажратилади.

5-б.: Дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланаётган санада белгиланган уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно (илгари – сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати 2 000 БҲМдан ортиқ бўлмаган).

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 мартдаги қарори номига ўзгартириш киритилди. Янги таҳрири қуйидагича: “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”.

Субсидия олиш учун 2020 йил 31 декабргача тақдим этилган аризалар бўйича субсидияларни бериш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади (илгари – 2021 йил 1 июлга қадар).

Қарор қуйидаги 32-банд билан тўлдирилди: “Президентнинг 11.03.2021 йилдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишда 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорлар сақлаб қолинади. Президентнинг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон фармони қабул қилинганидан сўнг субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиб ҳисобланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин”.

Шунингдек Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг