“Ўткан кунлар”нинг таржимасини тарқатиб юборган университет ходими жазоланди

3-саҳифа

image

Таниқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилган америкалик таржимон ва шарқшунос олим Марк Риснинг муаллифлик ҳуқуқи бузилгани бўйича чора кўрилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда таржимон ва шарқшунос олим Марк Рис унинг 15 йил давомида инглиз тилига таржима қилган “Ўткан кунлар” (“Bygone Days”) асарининг рухсатсиз электрон шаклда тарқалаётгани ҳақида мурожаат қилган.

Мурожаат асосида Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўрганиш ўтказилган. Натижада ушбу асар Марк Рисдан рухсат олинмасдан, ҳеч қандай шартномасиз тўлиқ ҳолда электрон шаклга ўтказилгани ва unilibrary.uz тизимига жойлангани аниқланган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича университет масъуллари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган. Суд қарорига кўра, масъул ходимга 2 060 000 сўм миқдорида жарима белгиланган ҳамда асарнинг электрон нусхаси unilibrary.uz тизимидан ўчирилган.

Шунингдек, келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида университетда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга риоя қилиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилган.

Бундан ташқари, таржимон Марк Рисга “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, зарарни қоплаш учун ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон талаб қилиш ҳуқуқига эга экани тушунтирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бир неча санъаткорлар шоирларнинг шеърларидан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилганди. Адлия вазирлиги эса муаллифлик ҳуқуқини бузган ижодкорларнинг лицензияси бекор қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ўткан кунлар”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар