Ўтган йили қишда совуққотган Ўзбекистон Афғонистонга 94 миллион долларлик электр сотган

Олам

image

Ўзбекистон Афғонистонга энг кўп электр энергияси экспорт қиладиган давлатлардан бири (Тожикистондан кейин) бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда “Da Afghanistan Breshna Sherkat” электр компаниясининг тижорат директори Абдул-Раҳмон Раҳимий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “Толибон” ўтган йили қарийб 300 миллион долларга яқин электр энергиясини хориждан сотиб олган. Бу хариднинг 96 миллион доллари Тожикистон ҳиссасига тўғри келган. Ўзбекистондан эса 94 миллион долларлик электр энергияси импорт қилинган.

Бундан ташқари, Афғонистон  Эрондан 62 миллион, Туркманистондан эса 47 миллион долларлик электр энергияси сотиб олган. Афғонистон электр компанияси қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қилишдан ташқари, маҳаллий электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияларга ҳам 22,3 миллион доллар ўтказган.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Афғонистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг қарийб 75 фоизи қўшни давлатлардан таъминланади.

“Breshna” ширкати Афғонистоннинг шимолий қўшни давлатларига катта молиявий харажат тўлаганини эълон қилган бўлса, жорий йил бошида Тожикистон ва Ўзбекистон Афғонистоннинг қарздорлиги туфайли бир неча кунга мамлакатга электр энергияси оқимини тўхтатиб қўйган.

Айтиш жоизки, биргина Қобул шаҳри турли фаслларда 500 дан 800 мегаваттгача электр энергияси сарфлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон электр энергияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made