Ўтган йил давомида салкам 3 минг ногиронлиги бор шахслар солиқдан алданган
Жамият
−
04 Май 2019
4259Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Республика Бош прокурорининг прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Муродовнинг таъкидлашича, ўтган йил давомида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мол-мулки ва ер участкасига нисбатан солиқ имтиёзларининг қўлланиши аҳволи ўрганилиб, республика бўйича 2 944 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга солиқ имтиёзлари қўлланилмай келинганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига имтиёзга эга ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар мунтазам таҳлил қилиб борилмаганлиги, солиқ, молия идоралари, пенсия жамғармалари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви йўлга қўйилмаганлиги сабаб бўлган.
Ўрганиш натижасида 2 944 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг барчасига 327,1 млн. сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилиши, шу жумладан 2 694 нафари 184 млн. сўм ер солиғидан озод қилиниши таъминланди.

LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь