Устама олиш учун тест топширмайдиган ўқитувчилар рўйхати кенгайтирилди

Жамият

image

Тест синовларидан ўтмаган ҳолда лавозим маошларига ойлик устама оладиган чет тиллар ўқитувчилари тоифалари рўйхати кенгайтирилди.

Рўйхатдаги тестдан ўтишдан озод этилган ўқитувчилар қаторига Давлат тест маркази ва Британия Кенгаши томонидан ўтказиладиган “APTIS for teachers” тестлари бўйича С1 даражасини топширганлар киритилди.

Шунингдек TOEFL (Test of English as a Foreign Language) тестлари бўйича 95 балл тўплаган ўқитувчилар ойлик устамалар олиш учун синовлардан ўтиши шарт эмас. Илгари зарурий минимум 110 баллни ташкил этган.

Имтиҳонларни муваффақиятли топшириш мезонлари эса қатъийлаштирилди. Энди қуйидаги балларни тўплаган ўқитувчилар тест синовларидан ўтган ҳисобланади:

•  тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар бўйича – максимал баллнинг камида 50 фоизини (илгари – 40 фоиз);

•  гапириш ва ёзиш бўйича – максимал баллнинг камида 60 фоизини (илгари – 50 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари ўқитувчиларига базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 15 фоизидан 30 фоизигача миқдорида ойлик устамалар белгиланади. Бунда қуйидагилар мажбурий:

•  асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соат давом этадиган дастур бўйича белгиланган тартибда сертификат олиш билан малака ошириш;

•  педагогик фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтиш. 


Мақола муаллифи

Теглар

Устама Тест синови

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар