Усмонов тарафдорлари ХОҚ раҳбарига хат йўллади
Спорт
−
21 Июль 2022
10462Россия Федерацияси Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахга Алишер Усмоновни Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимига қайта тиклашни сўраб, хат йўллади.
“Inside the Games” нашрига кўра, Бахга йўлланган мактубда “Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилиш ва қиличбозликка қайтишини таъминлаш, адолатни тиклаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш” сўралган.
Мактубга илова қилинган ҳужжатда айтилишича, 100 дан ортиқ давлат вакиллари аллақачон петицияни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келаётган эди. У 2012, 2016, ва 2021 йилларда федерация президенти лавозимига қайта-қайта сайланган.
2008 йилдан бери Усмонов мазкур спортнинг ривожи учун тахминан 90 миллион Швейцария франкини сарфлаган.