Ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи учун ҚҚС имтиёзи узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи каби бир қанча товарларнинг қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда келтирилган.

Адлия вазирлигига кўра, янги тартибга мувофиқ қуйидагиларнинг ҚҚСдан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

•  Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
•  ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Бунга қадар, ушбу маҳсулотлар 2021 йил 31 декабргача ҚҚСдан озод қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг