Усик ва Фьюри жанг олдидан ўтказилган “face-to-face” маросимида рекорд қайд этди (видео)
Спорт
−
21 Декабрь 2024 7231 1 дақиқа
Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри жанг олдидан “face-to-face” маросимида иштирок этди ва жараён 11 дақиқа давом этиб, бу борада рекорд ўрнатди.
Томонлар ўртасидаги “нигоҳлар жанги” 11 дақиқа давом этиш орқали бокс тарихида энг узоқ давом этган стердаун бўлди.
Маълумот ўрнида, Александр Усик ва Тайсон Фьюри аввал ҳам тўқнаш келган, яъни 2024 йилнинг май ойида. Мазкур жангда украиналик боксчи очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва супер оғир вазн тоифаси мутлақ жаҳон чемпионига айланганди. Унинг ҳисобида WBC, IBO, WBO, WBA (Super) камарлари бор.
Бугун, 21 декабрь куни боксчилар ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади. Турнирнинг бошланиш вақти 21:00 га белгиланган. Марказий жанг эса тунги 01:00 да ўтказилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь