US Open: Денис Истомин илк даврадаёқ мусобақа билан хайрлашди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 24 август куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи US Оpen турнирига старт берилди. Унда ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин америкалик Жефри Волфга қарши кортга чиқиб, мағлубиятга учради.

Мусобақанинг саралаш босқичида Ўзбекистоннинг биринчи ракетка устаси Денис Истомин ATP рейтингининг 157-поғонасини эгаллаб турган Жон Волфга 7:5, 6:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 1 соат 24 дақиқа давом этган учрашувда ғалаба қозонган Волф иккинчи даврага йўл олди.
 
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин ATP рейтингида 207-ўринни эгаллаб турибди. У сўнгги бор Токио Олимпиадасининг илк даврасида ҳиндистонлик Сумит Нагалга 4:6, 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Маълумот учун, US Open’да бир ҳафта давомида саралаш ўйинлари ўтказилади. Жорий йилнинг 30 август кунидан бошлаб асосий тўр баҳсларига старт берилади. Мусобақа ғолиби пул мукофотидан ташқари 2000 рейтинг очкосига ҳам эга бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Денис Истомин ATP US Open Жон Волф

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг