Урушни тугатиш учун АҚШ билан ҳалол ишлашга тайёрмиз – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан урушни тугатиш бўйича АҚШдан келган тинчлик режасини кўриб чиқишга ва “ҳалол ишлашга” тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Аввалроқ, АҚШ ва Россия Президентларининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Кирилл Дмитриев иштирокида Украина учун янги тинчлик режаси ишлаб чиқилгани ва Қўшма Штатлар Украинадан барча Луганск ва Донецк вилоятларини таслим қилишни ва армиясини ярмига қисқартиришни талаб қилиши маълум қилинганди. 

Қайд этилишича, Зеленский томони ҳам баёнот бериб, Украина урушни адолатли якунлаш учун режа бандлари устида ишлашга рози эканини маълум қилган. Агар матнда айтилган талаблар тасдиқланса, улар кўпроқ Россиянинг манфаатларига мос келиши айтилган.

Зеленский яқин кунларда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан режани муҳокама қилишни кутаётгани, режада Украинанинг кўплаб қуроллардан воз кечиши ҳам борлигини айтган.  АҚШ махсус элчиси Стив Уиткофф ва давлат котиби Марко Рубио ушбу режа устида тахминан бир ой давомида яширинча ишлагани, ҳар икки томон билан гаплашиб, “барқарор тинчлик учун нималарга тайёрлигини” ўрганган.

АҚШ расмийларидан бири SBS News’га берган маълумотида, режа Зеленский маъмуриятидаги энг юқори амалдорлардан бири – Рустем Умеров билан муҳокамалардан сўнг тузилганини, у режадаги бандларнинг аксарини маъқуллаганини айтган.

“Америка томони урушни тугатиш бўйича ўз нуқтаи назарларини тақдим этди. Биз асосий тамойилларимизни айтдик ва жамоаларимиз режа бандларини ҳақиқий бўлиши учун бирга ишлашга келишиб олди”, деб ёзади Зеленский Х’да.

Зеленский Киевга келган АҚШ ҳарбий раҳбарлар билан ҳам учрашган. Шундан кейин у Трампнинг Европада хавфсизликни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қадрлашини айтган.

У ўз мурожаатида Украина “муносиб тинчликка” муҳтожлигини ва “халқнинг қадр-қиммати ҳурмат қилиниши кераклигини” таъкидлаган.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас эса бу режа бўйича Европа иштирок этганидан хабари йўқлигини билдирган.

“Ҳар қандай режанинг ишлаши учун унда украиналиклар ва европаликлар бўлиши шарт”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича “баъзи келишувлар” ҳақида расмий маълумот олмаганини хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг