Урушга қарши бўлган рус депутати АҚШ-Мексика чегарасида қўлга олинди

Олам

image

Россия Федерацияси Коммунистик партиясидан Владивосток шаҳар думаси депутати Виктор Каменшиков Мексика ва АҚШ чегарасида қўлга олинди. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, депутат АҚШга ноқонуний киришга урингани учун ҳибсга олингани тахмин қилинмоқда. Каменшиковнинг АҚШда туғилиб, ушбу мамлакатнинг фуқаролигини олган фарзанди ҳам бор.

Маълум қилинишича, Каменшиков фаол депутатлар рўйхатига киритилган, бироқ февраль ойининг охиридан бери мажлисларда қатнашмаган. Кейин у партиядан чиқиш тўғрисида ариза берган ва Россия Украинага бостириб киришига рози бўлмагани учун депутатлик мандатини топширишга тайёрлигини маълум қилган. 

“Мен урушга принципиал жиҳатдан қаршиман”, дейди депутат. 

Россия Коммунистик партияси Приморский ўлкаси қўмитасининг биринчи котиби Анатолий Долгачевнинг  нашрга маълум қилишича, Каменшиков партиядан кетганидан сўнг унга депутатлик ваколатларидан воз кечиш таклиф қилинган, бироқ у бундай қилмаган. У ҳозир қаерда, Долгачев билмайди. Унинг таъкидлашича, коммунист учун "охирги нарса бу партия империалистик сиёсатига қарши бўлган Қўшма Штатларга қочишдир".


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг