Уруш туфайли Украинада қанча аҳоли ишсиз қолгани маълум бўлди

Олам

image

Уруш бошланганидан бери камида 5 миллион Украина аҳолиси ишсиз қолди. Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт вазири ўринбосари Татьяна Бережная маълум қилди.

“10 миллион одам иш билан таъминланган жойда жанглар давом этмоқда. Камида 5 миллион киши ишидан айрилган. Урушда юзлаб ишчилар ҳалок бўлди.  Жанглар туфайли 7 миллионга яқин одам аллақачон мамлакатни тарк этган. Ишсизлик даражаси сезиларли даражада ошди”, дейди Бережная.

Унинг сўзларига кўра, Иқтисодиёт вазирлиги меҳнат бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш учун бир қанча дастурларни ишга туширган.

Жумладан, фуқароларга имтиёзли кредит бериш, давлат грантлари ҳисобидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, корхоналарни хавфсиз ҳудудларга кўчириш каби ишлар амалга оширилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида Украинанинг давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 68 фоизини ташкил қилган. Йилнинг биринчи ярмида у 97,96 млрд доллардан 105,39 млрд долларга ўсган. Халқаро валюта жамғармаси Украинанинг давлат қарзини 2022 йил охирида ЯИМнинг 86 фоиз даражасида башорат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг