Уруш очлар сонини кескин орттириши мумкин – БМТ

Олам

image

Озиқ-овқат етишмаслиги ва унинг қимматлиги, Украина инқирози туфайли юзага келган ўғитлар тақчиллиги дунёда оч ва тўйиб овқатланмайдиганлар сонининг 218 миллионга етишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вице-директори Маурицио Мартина маълум қилди.

“Инқироздан олдин дунёда оч одамлар сони ортишни бошлаган ва улар 2021 йилда 53 мамлакатда деярли 200 миллионга етган. Ҳозирги можаро очлик билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштиради, бизнинг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, оч одамлар сони яна 18 миллионга кўпайиши мумкин, кўп нарса кейинги воқеаларга боғлиқ”, деган Мартина. 

Унга кўра, Украина портларида олти миллион тонна дон ва деярли 14 миллион тонна маккажўхори тўсиб қўйилган. Унинг таъкидлашича, ташкилот Украина дон ва маккажўхориларини юк машиналарида Руминияга экспорт қилишни ташкил этиш устида ишламоқда, у ердан озиқ-овқат Дунай дарёси бўйлаб олиб ўтилади. Қайд этилишича, бироқ экспорт қилинадиган дон ҳажмини денгиз орқали экспорт қилинадиган дон ҳажми билан солиштириб бўлмайди. 

Маълумот ўрнида, БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли Украинадаги инқироз туфайли оч қолганлар сони 276 миллиондан 323 миллионгача ошади, деб тахмин қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг