Ўрунов ва Сергеевнинг голлари “Персеполис”га ғалаба келтирди

Спорт

image

Кеча, 23 январь куни Эрон Про-лигаси 17-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбон “Персеполис” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Остон Ўрунов ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига “Сепахон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Дастлаб, 49-дақиқада Остон Ўрунов ҳисобни очди. 70-дақиқада эса Остоннинг пасидан кейин захирадан ўйинга қўшилган Игорь Сергеев иккинчи голга муаллифлик қилди. Бу Сергеевнинг Эрон жамоаси сафидаги дебют голи бўлди.

Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 5-дақиқада Сергеев қўпол ҳаракат қилгани учун қизил карточка билан жазоланди. Бу унинг Эрондаги илк қизил карточкаси бўлди.

Маълумот учун, ҳозирда “Персеполис” ва “Сепахон” жамоалари 31 очко жамғарган ҳолда Эрон Про-лигаси турнир жадвалида мос равишда 1- ва 2-ўринларни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Игор Сергеев Остон Ўрунов Эрон Про-лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг