Ўрунов рус клуби билан шартномасини бекор қилди
Спорт
−
25 Октябрь 2022
2827Россиянинг “Урал” клуби ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматида хабар берилди.
Ўрунов "Урал" сафида учта ўйин ўтказишга улгурди. 21 ёшли футболчи сентябрь ойида мазкур клуб билан шартнома имзолаганди. Аслида томонларнинг шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган эди. Клуб футболчи билан шартномани нега бекор қилгани ҳозирча номаълум.
Остон Ўрунов шу вақтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоядаги муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади.
Футболчи Россиядаги икки йиллик фаолияти давомида "УФА", "Спартак" жамоаларида тўп суришга ҳам улгурди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси