Урганчда 34 кишига сохта авиачипта сотган корхона раҳбарига жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
07 Май 2022
13260Урганчда 34 нафар фуқарога сохта авиачипта расмийлаштирган хусусий корхонаси раҳбари ва норасмий ишчисига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Урганч шаҳридаги “P.B.А.” хусусий корхонаси раҳбари М.Ш. ва норасмий ишчиси Х.Х.лар 34 нафар фуқаронинг номига сохта электрон авиачипталарни расмийлаштирган.
Шундан сўнг, корхонаси раҳбари ҳамда ишчиси авиачипталарни ҳар бирини 3-3,5 миллион сўмдан жами 106,2 миллион сўм ва 200 АҚШ долларига сотган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси