“Ўпкасини қўлтиқлаган” автобус ҳайдовчиси қарама-қарши йўлда ҳаракатланди (видео)

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи автобус қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа кеча, 14 октябрь куни соат 11:30 да шаҳарнинг Амир Темур кўчасида юз берган. Автобус йўл транспорт ҳодисаси ҳолатини юзага келтишири мумкин эди. 

Хабарга кўра, автобус ҳайдовчисининг шахсига аниқлик киритилган. Текширув мобайнида ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги, транспорт воситасига рухсат этилмаган жиҳоз ўрнатганлиги маълум бўлган. Белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автобус вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг