Умурзоқов табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганларни огоҳлантирди
Жамият
−
09 Декабрь 2022
10422Биргина Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда бир кунда 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда айни вақтда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтаётган йиғилишда айтилди
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Юқори чирчиқ туманида жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” шишани қайта ишлаш корхонаси 2 дона шиша қайта ишлаш печларида табиий газдан фойдаланиб келмоқда. Кунлик табиий газ истеъмоли 7 000 метр кубни ташкил қилади.
Бу истеъмолчи куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб берилаётганлиги аниқланган.
“Бундай ҳолат қолган барча ҳудудларда ҳам мавжуд. Ҳудудларда ҳар бир корхона ва ташкилотлар ўрганилиб, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, улар тезкор бартараф этилади ҳамда жавобгарлик чоралари кўрилади”, деди Умурзоқов.
LiveБарчаси