Умурзоқов пахта терими бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказяпти. Бир неча ҳокимлар “учиши” кутиляпти
Олам
−
27 Сентябрь 2022
13747Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида ўтаётган йиғилишда сўз очилган.
ЎзАнинг хабар беришича, айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилган.
“Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик.
Шунга қарамай пахта терими бўйича ҳар куни ижтимоий тармоқларда янги-янги хабарлар тарқалмоқда. Энди тадбиркорлардан, бюджет ташкилотларининг оддий ходимларидан ҳашарчиларни жалб қилиш учун пул йиғиш авжига чиқаяпти экан.
Бу ҳолатлардан битта хулоса қилиш мумкин. Мазкур иш билан шуғулланаётган ҳар қандай раҳбарни ҳурматли Президентимиз сиёсатларига хиёнаткор деб баҳолаш мумкин.
Бош прокуратура (Ниғматилла Тўлқинович) бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни хеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак. Ҳудудий прокурорлар билан биргаликда бизга қонун устуворлигини таъминлаб беришларингиз керак”, дейди Сардор Умурзоқов.
ЎзА директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, йиғилишда айрим ҳокимлар ва ташкилот раҳбарлари ишдан олиниши, яна айримларига бошқа интизомий жазолар берилиши кутилмоқда.
Шунингдек, йиғилишда Умурзоқов Кластерлар томонидан ҳам салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги тўғрисида кўплаб эътирозлар мавжудлигини айтди.
"Кластерларга паст нархда пахта сотишни хоҳламаган фермерларга туман сектор раҳбарлари томонидан босим ўтказилаётганини қандай тушуниш мумкин?
Ғаниев Шуҳрат Мадаминович, Воитов бу ҳолатни икки кун муддатда шахсан ўрганиб, халқ орасида бундай норозиликларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган сектор раҳбарлари, кластерлар бўйича таклиф киритинглар", дейди Умурзоқов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь