Умумтаълим мактабларида конспект юритиш бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда конспект юритиши бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорда белгиланди.

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари томонидан йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда кундалик дарс ишланмалари (конспект)ни юритиш бекор қилинди.

Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб конспект

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг