Умуммиллий “AI Hackathon”нинг навбатдаги босқичига старт берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 январь куни Самарқандда Иккинчи умуммиллий “AI Hackathon”нинг минтақавий босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 400 дан ортиқ ёш мутахассис рўйхатдан ўтди.

Уч кун давомида мамлакатнинг етакчи AT-компаниялари мураббийлари раҳбарлигида жамоаларда: тиббиёт, таълим, киберхавфсизлик, тадбиркорлик ва тақиқланган моддалар айланишига қарши кураш каби соҳаларда сунъий интеллектга асосланган инновацион лойиҳалар ишлаб чиқади.

“AI Hackathon”да иштирок этаётган “iX” жамоаси мессенжерларда гиёҳвандлик воситалари савдосини аниқлаш ва чеклашга ихтисослашган махсус алгоритмни тақдим этган. Лойиҳадан асосий мақсад – яширин "қора бозор"ларни фош этиш ва наркотиклар савдосига чек қўйиш.

Иштирокчилар учун етакчи мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ва семинарлар ҳам ўтказилди. Умуммиллий “AI Hackathon” финали 2026 йилнинг декабрида Тошкентда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

AI Hackathon инновацион лойиҳалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар