Умрни ўн йилга узайтириш учун қандай одатларга амал қилиш керак?

Фойдали

image

Олимлар умрни ўн йилга узайтирувчи яхши одатларни аниқлади. Бу ҳақда "Express" хабар берган.

Тадқиқотларга кўра, узоқ умр кўришни хоҳловчилар Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилиши керак. Бунинг учун рационда мева, сабзавот ва донли маҳсулотлар кўп бўлиши талаб этилади. Улар саратон, юрак-қон томир касалликлари, депрессия, метаболик синдром ва хотира пасайиши хавфини камайтиради.

Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, узоқ умр кўриш учун тамаки маҳсулотларидан воз кечиш керак. Олимларнинг фикрича, чекиш умрни ўн йилгача қисқартиради. Ўртача дозада спиртли ичимликлар истеъмол қилиш эса, эрта ўлим хавфини 17-18 фоизгача оширади. 

Умр кўришни узайтирувчи яна бир яхши одат бу кўп стресс ҳолатига тушмаслик. Тадқиқотларга кўра, бахтли одамларда эрта ўлим эҳтимоли 3,7 фоизга камаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

узоқ умр

Баҳолаганлар

543

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг