Умрага юбориш учун 55 минг доллар ундирган уддабурон ушланди
3-саҳифа
−
05 Май 2023
5178Тошкентда Умра сафарига юборишни айтиб, 55 минг АҚШ долларидан ортиқ пулни ўзлаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг апрель ойида 27 ёшли М.М. 43 ёшли Ф.М.дан 47 нафар фуқарони умра сафарига жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг учун жами 55 250 АҚШ доллари олган. Бироқ эркак ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси