Умрага етмай ортга қайтганларнинг қачон Мадинага учиши айтилди
Жамият
−
27 Октябрь 2023
22601Аввалроқ Тошкент – Мадина йўналишида учаётган самолёт техник сабабларга кўра, изига қайтгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур рейс эртага, 28 октябрь куни Тошкентдан Мадинага қайта йўлга қўйиладиган бўлди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти хабар берди.
Қайд этилишича, “Panorama Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейси 2023 йил 28 октябрга кўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкентдан жўнаб кетиш вақти эрталаб соат 07:00 га белгиланган.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, ҳозирда Тошкент халқаро аэропортида бўлиб турган йўловчилар ўндан ортиқ турфермалар томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда. Шунингдек, уларнинг Мадинага етиб олгунига қадар юзага келаётган ҳар қандай муаммолар аэропортни эмас, балки сайёҳлик агентликларининг зиммасига юклатилади.